banner7
banner8
banner9

2019 йилнинг 27 февраль - 1 март кунлари Тошкент шаҳрида Британиянинг 70 га яқин компаниялари вакиллари иштирокида Савдо ва саноат бўйича “Ўзбекистон-Британия кенгаши”нинг 24-сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж.Урунов иштирок этиб, Британия компаниялар вакилларига, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги инвестициявий имкониятлари, тадбиркорларга яратилган шароит ва тақдим этилаётган имтиёзлар хақида сўзлаб берди.

Шунингдек, учрашув давоимда Ж.Урунов бугунги кунда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятида юзага келган тўсиқларни бартараф этиш, давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳамда шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти ташкил этилганлигини таъкидлаб, унинг вазифалари ва функциялари билан танишитириб ўтди.

“Ўзбекистон-Британия кенгаши” мамлакатларнинг Савдо ва саноат соҳасидаги алоқаларини яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон-Британия хукуматлари томонидан 1994 йилда ташкил этилган.

IMAGE 2019 02 28 214717

IMAGE 2019 02 28 214740

IMAGE 2019 02 28 214742