banner7
banner8
banner9

2019 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж.Урунов, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) лойиҳалар бўйича катта маслаҳатчиси, жаноб Ханс Ульрих билан учрашди. 

Учрашув тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девони ЕХҲТ билан ҳамкорлиги доирасида, коррупцияни бартараф этиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик соҳасидаги муаммоларни бартараф қилишга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан қўллаб қувватлаш омилларини аниқлаш, тадбиркорлик тармоқларини давлат томонидан тизимли равишда қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган ташкилотлар ва давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилишди. 

IMAGE 2019 03 14 185423

IMAGE 2019 03 14 185421