banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 15 март куни «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолияти кафолатлари ва уларнинг ҳуқуқларига химоялаш механизими такомиллаштирилди. 

Фармонга кўра 2019 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва қонунийлиги устидан назорат қилиш Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ҳамда хўжалик субъектлар фаолиятидаги текширишларнинг қонунийлиги юзасидан жамоатчилик назорати Ўзбкеситон Савдо саноат палатасига ўтказилди. 

Шунингдек, Бизнез-омбудсманнинг ваколатлар кенгайтирилиб, унга қўшимча вазифалар юклатилинди.

Эндиликда, назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар бўйича Бизнез-омбудсман томонидан чиқарилган қарорларни ижро қилиш мажбурий хисобланади ва бу соҳадаги қонун ҳужжатларни бир хилда қўлланилишга шароит яратиб беради. 

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш учун сўровномаларни асослий эканлигини мониторинг қилиш имкониятини берувчи Ягона электрон тизим тадбиқ этилмоқда.

Бундан буён, Бизнез-омбудсман розилигиси тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди. Текширишларни рўйхатга олувчи Электрон тизимга киритилмасдан амалга оширилган текширишлар ноқонуний ҳисобланади ва бу қонунда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўлланилишига сабаб бўлади.

 Бизнез-омбудсман тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги, назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатларини доимий равишда назорат қилиб боради.

Ушбу соҳада қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шаҳслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарлика тортиб борилади.

Бизнез-омбудсман ва унинг девони ходимлари қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шаҳсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмйилаштиради ва кўриб чиқиш учун судларга тақдим этади.

 Қонунбузилиши холатларига йўл қўймаслик уларни олдини олиш мақсадида доимий равишда назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар бериб борилади.

Бизнез-омбудсман олдига қўйилган вазифа ва функцияларни самарали бажариш мақсадида, ҳудудларда қўшимча равишда Бизнес-омбудсманнинг ходимлари фаолият олиб боради, бу эса тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш имкониятини яратиб беради.  

Шунингдек, Фармон билан “Тадбиркорлик фаолияти қонунийлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш топширилган. Ушбу Қонун биринчи навбатда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятидаги ўтказиладиган текширишларнинг яхлит тартибини белгилаб беради.

Бизнез-омбудсман ваколатларини кенгайтирилганлиги тадбиркорлар ҳуқуқларини химоя қилиш борасида давлат сиёсатини янги босқичга ўтганлигидан далолат беради.

Таъкидлаб ўтиш жойизки, мамлакатимизда Бизнез-омбудсман институти 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий этилган. Унинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаш хисобланади.  

 Бизнез-омбудсман қонунда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятларини кўриб чиқади.

2019 03 21 21.00.00