banner7
banner8
banner9

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида мамлакатимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш орқали ишбилармонлик муҳитини такомилаштириш ва янги иш жойларини яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кичик бизнес, хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, профилактика самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 6 апрель кунида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес Омбудсман Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик фаолиятида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг фаолият кўрсатмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва фаолиятини тиклаш бўйича учрашув ўтказди.  

Учрашув очиқ суҳбат тарзида бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар фаолият юритиш учун эр участкалари ажратиш, рухсатнома олиш, солиққа тортиш ва экспорт қилиш масалаларини кўтариб чиқдилар.

Йиғилишда иштирокчиларга бизнес учун солиқ юкини камайтириш соҳасидаги ислоҳотларнинг хусусияти, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини рухсат бериш ва лицензиялаш тартиби ҳақида сўзлаб берилди.Йиғилиш якунида, Бизнес Омбудсман мамлакатнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича бу каби тадбирлар ўтказилишини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, давлат идоралари тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериш учун биргаликда ишлашлари керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таъкидлашича, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган.

Screen Shot 2019 04 10 at 09.30.12

Screen Shot 2019 04 10 at 09.30.01

IMAGE 2019 04 14 160244

IMAGE 2019 04 14 160531

IMAGE 2019 04 14 160624