Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вакил девони ходимларининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан учрашувлари давом этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида мамлакатимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш орқали ишбилармонлик муҳитини такомилаштириш ва янги иш жойларини яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 апрел кунида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес Омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик фаолиятида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг фаолият кўрсатмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва фаолиятини тиклаш бўйича учрашув ўтказди.  

Учрашув очиқ суҳбат тарзида бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар фаолият юритиш учун эр участкалари ажратиш, рухсатнома олиш, солиққа тортиш ва экспорт қилиш масалаларини кўтариб чиқдилар.

Йиғилишда иштирокчиларга бизнес учун солиқ юкини камайтириш соҳасидаги ислоҳотларнинг хусусияти, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини рухсат бериш ва лицензиялаш тартиби ҳақида сўзлаб берилди.

Бугунги кундакичик бизнес, хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, профилактика самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан, Бизнес Омбудсман таъкидлаганидек, шу каби бизнесни қўллаб-қувватлаш фаолияти мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

 

IMAGE 2019 04 10 134047

IMAGE 2019 04 10 134105