banner7
banner8
banner9

2019-йил 23-апрел куни Тошкентда «Бизнеснинг ҳалоллигини таъимнлашга қаратилган халқаро стандартлар ва чоралар: хусусий сеcтор ва давлат бошқаруви учун тавсиялар» мавзусидаги халқаро «давра суҳбати» бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг ўринбосари Жамшид Урунов бизнес ва давлат органлари ўртасидаги ноқонуний муносабатларни олдини олиш мавзусидаги доклад билан иштирок этди.

"Давлат ва бизнес ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича соҳалараро ёндашувни таъминлаш, иқтисодиётнинг ҳуқуқий асослари ва давлат томонидан тартибга солиш шакллари тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнесга давлат таъсири соҳаларида ягона ҳуқуқий сиёсат тизимини жорий этиш ва шакллантириш заруриятини юзага келтиради. Бугунги кунда ушбу ҳуқуқий сиёсат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман институтини ташкил этишда ўз аксини топган. Тадбиркорлик субъектлари давлат органлари вакиллари томонидан ўзбошимчалик билан қилинган хатти-ҳаракатлардан адолат ва ҳимоя талаби билан Бизнес-омбудсманга ариза бериш ҳуқуқига эга", - деди ўз нутқида Жамшид Урунов.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига тадбиркорлик субъектлари томонидан оғзаки ва электрон шаклда мурожаатларни қабул қилиш учун ишонч телефони ва электрон ариза платформалари ишга туширилган.