banner7
banner8
banner9

2019-йил 23-апрель куни Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Беруний, Амударё ва Элликқалъа туманларидаги иш фаолиятини тўхтаб қўйган ва фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди. Тадбиркорларда юзага келган муаммолар ҳақида атрофлича фикр алмашилди ва соҳа мутахассислари томонидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Учрашувда тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари вакиллари катнашди.

Шу туркумдаги учрашув Чимбой, Қораузак, Кегайли ва Тахтакупир туманларидан тадбиркорлар иштирокида 24 апрель куни Чимбой туманида ўтказилди.