banner7
banner8
banner9

Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Жиззах вилоятидаги ходимлари томонидан 24-апрель куни Дўстлик туманида Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Мирзачул, Зафаробод ҳамда Пахтакор туманларида вақтинчалик фаолиятини тўхтатган ҳамда муаммоли тадбиркорлик субъектлари, туман ҳокимлари биринчи ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот ва идора раҳбар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар тўлиқ назоратга олинди, тегишли мутасадди идора ва ташкилотларга кўрсатмалар берилди. Кўтарилган муаммоларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди.