banner7
banner8
banner9

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шахри ҳамда Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи туманларида фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан 25-апрель куни учрашув ўтказилди.

Фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорларнинг фаолиятини тиклаш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисида кенг тушунча ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлар ўзларининг қизиқтирган масалалар ҳамда муаммолари юзасидан мурожаатлар қилдилар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уларнинг саволларига атрофлича жавоб бердилар. Тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.