banner7
banner8
banner9

«Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони юзасидан ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессиясида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов иштирок этди.

Нутқида, вакил Д.Касимов таъкидлади: “Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт. Шу мақсадда, ўтган йиллар мобайнида, мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мустаҳкамлаш, тадбиркорлар фаолиятида бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, ўтказилаётган текширувларни қисқартириш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Тадбиркорлардан келаётган мурожаатлар ҳалигача уларнинг йўлларида ер ажратиш билан боғлиқ, қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда. Шу боис Муҳтарам Президентимизнинг юқоридаги Фармони қабул қилинишидан мақсад - тадбиркорлар фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва бизнес ривожига кенгроқ шароит яратиш”.

Вакилнинг Халқаро пресс-клубидаги тўлиқ нутқига ҳавола:https://www.facebook.com/biznes.ombudsman/videos/2301804383419204/

photo 2019 05 18 13 48 33 копия 2