banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан 28 июнь куни Янгийўл тумани ёшлари билан тадбиркорлик ташаббусларини бошлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад ёшларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, юритиш ва режалаштиришни ўргатишдан иборат бўлиб, тадбирда ўзининг шахсий бизнесини бошлаш ниятида ёки стартапнинг дастлабки босқичида бўлган тадбиркорликка иштиёқманд бўлган ёшлар аудиториясига йўналтирилди. 

Семинарда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Янгийўл тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, ёш муваффақиятли тадбиркорлар ҳамда 100 га яқин умумий ўрта таълим муассасалар битирувчилари иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчилар билан интерактив машғулотлар ўтказилиб, уларга Ўзбекистон Республикасида тез ва унумли корхона ташкил этиш борасида умумий тушунчалар берилди ҳамда бизнес лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашувчи онлайн ва видео материаллар тақдим этилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг (Бизнес Омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegram: https://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram: @biznes_ombudsman 
Facebook: @biznes_ombudsman

IMAGE 2019 07 01 034509

1

2

3

44

5

6

7

8