banner7
banner8
banner9

 

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Aykan-Invest” МЧЖ ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ўртасида шартнома тузилган бўлиб, вазирлик шартномавий мажбуриятларини бажармаганлигидан норози бўлган жамият Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2018 йил октябрь ойида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан тузилган шартномага асосан жамият томонидан бажарилган ишлар ҳақида далолатнома ва тўловлар учун зарур хужжатлар тақдим этилган бўлсада, вазирлик томонидан шартнома миқдорининг 50% тўловлари амалга оширилмасдан, жамият томонидан вазирликка жўнатилган хатлар жавобсиз қолган.

Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари аралашуви билан, “Aykan-Invest” МЧЖнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, вазирлик томонидан тўлаб бериш керак бўлган 300 миллион сўм қисқа муддат ичида тўлаб берди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг (Бизнес Омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz

Telegram: t.me/biznes_ombudsman

Instagram: @biznes_ombudsman

Facebook: @biznes_ombudsman