banner7
banner8
banner9

Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш тармоғида фаолият юритувчи “Sardoba Company” МЧЖ Юнусобод тумани Давлат солиқ инспекция ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, ДСИ томонидан 2019 йил 28 майда ўтказилган камерал назорат натижасида, “Sardoba Company” МЧЖга нисбатан қўшимча солиқ суммаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига зид равишда, жамият ҳисоб-рақамидан 54 миллион сўм ундирилган. Ваҳоланки, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши шарт.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, “Sardoba Company” МЧЖдан ноқонуний ундирилган солиқ суммаси қисқа муддат ичида тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz

Telegram: https://t.me/biznes_ombudsman

Instagram: @biznes_ombudsman

Facebook: @biznes_ombudsman