banner7
banner8
banner9

Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритувчи “Комил” кўп тармоқли хусусий корхонаси баъзи давлат органлари хатти-ҳаракати натижасида тадбиркорлик ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Тадбиркор электрон-онлайн аукцион орқали 559 кв.м бино иншоотни (Чинортаги МФЙ махалла гузари) сотиб олган бўлсада, Чинортаги МФЙ аҳолиси бундан норозилигини билдирган. Натижада ушбу бино, Олтиариқ туман ҳокимлиги аҳолисининг норозичилигидан сўнг ўз балансига олиб, тадбиркорга электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олинган 559 кв.м бино иншоот эвазига бошқа объект бериш ёки компенсация тўлаш масалалари мутасадди ташкилотлар томонидан 1.5 йил давомида ижобий ҳал этилмай келинган.

Бизнес-омбудсман девонининг Фарғона вилоятида фаолият юритувчи ходимлари аралашуви билан қисқа муддат ичида тадбиркорга ҳокимликнинг балансига олинган 559 кв.м. бино иншоот эвазига компенсация тариқасида 1000 кв.м ер майдони ажратилишга эришилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz

Telegram: https://t.me/biznes_ombudsman

Instagram: @biznes_ombudsman

Facebook: @biznes_ombudsman