banner7
banner8
banner9

Тадбиркор Н. М. Самикджанова тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнида ижара шартномасини тузиш ишлари пайсалга солинаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Н. М. Самикджанова маҳалла гузари эски хоналарида ателье мод, китоб дўкони ва сартарошхона очиш мақсадида, мутасадди ташкилотлар билан ижара шартномасини тузишга келишган бўлсада, Муниципал активларни бошқариш маркази мансабдор шахсларнинг лоқайдсизлиги туфайли ушбу шартнома тузилиши узоқ муддат давомида амалга оширилмай келган.

Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ходимлари аралашуви билан қисқа муддат ичида тадбиркор ва мутасадди ташкилотлар ўртасида ижара шартномаси расмийлаштирилишига эришилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegram: https://t.me/biznes_ombudsman
Instagram: @biznes_ombudsman
Facebook: @biznes_ombudsman