banner7
banner8
banner9

Бизнес-омбудсман томонидан ёшларнинг бизнес лойиҳаларини тузиш ва фаолиятларини бошлашга кўмаклашишга қаратилган семинарлар давом этмоқда.

 

Навбатдаги амалий-уқув семинари 2019 йил 26 июль куни Тошкент туманида ўтказилди.

 

Семинарда тадбиркорлик фаолиятининг бошланғич босқичларида бўлган ёки ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 100 яқин ёшлар қатнашди. 

 

Семинарда республикамизда самарали тадбиркорлик фаолиятини юритишни режалаштириш,  ташкил этиш асослари муҳокама қилинди.

 

Иштирокчиларга бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, кредитлаш, молиялаштириш, инвестиция киритиш, маркетинг ўрганишларнинг усуллари ва хусусиятлари тушунтирилди.

 

Семинар интерактив усулда ўтказилиб, тадбиркорлик фаолиятининг турли босқичларида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама этилиб, маърузачилар томонидан ўзларининг тадбиркорлик амалиётларига бағишланган stand up презентациялар қилинди.

 

Семинарда Бизнес-омбудсман, Тошкент туман ҳокими, Ёшлар-келажагимиз жамғармаси, маърузачилар ва ёш тадбиркорлар қатнашишди.

 

IMAGE 2019 07 26 192121

IMAGE 2019 07 26 192056

IMAGE 2019 07 26 192054

IMAGE 2019 07 26 192058

IMAGE 2019 07 26 192112

IMAGE 2019 07 26 192114

IMAGE 2019 07 26 192117

IMAGE 2019 07 26 192240

IMAGE 2019 07 26 192234