banner7
banner8
banner9

Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро М. Наимов оилавий тадбиркорликни бошлаш учун имтиёзли кредит ажратилмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, М.Наимов паррандачилик йўналишида оилавий тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида Ўзмиллийбанк Шофиркон филиалига имтиёзли кредит олиш учун барча хужжатларни тақдим этган бўлсада, банк масъул ходимлари томонидан кредит ажратилиши пайсалга солинган.

Бизнес-омбудсман девонининг Бухоро вилоятида фаолият юритувчи ходимлари аралашуви билан қисқа муддат ичида 18.0 млн. сўмлик кредит ажратилиб, оилавий корхонанинг фаолияти йўлга қўйилди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegram: https://t.me/biznes_ombudsman
Instagram: @biznes_ombudsman
Facebook: @biznes_ombudsman