banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан 2 август куни Зангиота тумани ёшлари билан тадбиркорлик ташаббусларини бошлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича амалий-ўқув семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад ёшларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, юритиш ва режалаштиришни ўргатишдан иборат бўлиб, тадбирда ўзининг шахсий бизнесини бошлаш ниятида ёки стартапнинг дастлабки босқичида бўлган тадбиркорликка иштиёқманд бўлган ёшлар аудиториясига йўналтирилди.

Семинарда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Зангиота тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи, муваффақиятли тадбиркорлар ҳамда 100 га яқин умумий ўрта таълим муассасалар битирувчилари хамда ёш тадбиркорлар иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчилар билан интерактив машғулотлар ўтказилиб, уларга Ўзбекистон Республикасида тез ва унумли корхона ташкил этиш борасида умумий тушунчалар берилди ҳамда бизнес лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашувчи онлайн ва видео материаллар тақдим этилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг (Бизнес Омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegram: 
https://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram:@biznes_ombudsman 
Facebook: @biznes_ombudsman

photo 2019 08 03 11 17 03

photo 2019 08 02 16 26 37

photo 2019 08 02 16 26 41

photo 2019 08 02 16 27 03