banner7
banner8
banner9

Бизнес-омбудсманга республика ҳудудида “Red Bull” энергетик ичимлигининг улгуржи савдоси билан шуғулланаётган “Platinum Trade Generation” хусусий корхонаси Бухоро шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳар ДСИ ходимлари томонидан 2019 йил 10 июлда “Platinum Trade Generation” корхонасининг Бухоро шаҳридаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб асосида савдони амалга ошираётган улгуржи савдо шаҳобчасида хронометраж кўздан кечириш ташаббуси билан чиқилган.

Корхонанинг улгуржи савдо шаҳобчасида хронометраж кўздан кечириш ташаббуси солиқ идораси томонидан мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари талабини бузган ҳолда амалга оширилганлиги боис, Бизнес-омбудсман томонидан Давлат солиқ қўмитасига тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳнома киритилди.

Ҳурматли тадбиркорлар, агар Сизнинг фаолиятингизга давлат органлари томонидан ноқонуний аралашиш ҳолатларига дуч келган тақдирингизда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсманнинг ишонч телефон рақами: (71) 239-25-92, ҳамда расмий саҳифалари: Тelegram: https://t.me/biznes_ombudsman, Instagram: @biznes_ombudsman, Facebook: @biznes_ombudsman, расмий сайт: http://www.biznesvakil.uz орқали мурожаат қилишингиз сўралади.