banner7
banner8
banner9

Бизнес-омбудсманга Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “OSTEN-MIX” МЧЖ Шайхонтоҳур туман

давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан асоссиз равишда ҳисоб рақамидан пул маблағи

ундирилганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш

майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-3928-сонли қарори билан “OSTEN-MIX” МЧЖга нисбатан таъсирчан солиқ механизми

қўлланилмаган бўлсада, Шайхонтоҳур туман ДСИ томонидан жамият ҳисоб рақамидан асоссиз

равишда жами 5 миллион сумдан ортиқ пул маблағи солиқ қарзи сифатида ундирилган.

Бизнес-омбудсманнинг Давлат солиқ қўмитасига тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон

берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимномасига асосан

“OSTEN-MIX” МЧЖга асоссиз ундирилган пул суммаси қайтарилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman