banner7
banner8
banner9

        Хоразм вилоятида ташқи-реклама соҳасида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорларнинг вилоят ҳудудларида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш бўйича тасдиқланган тарифлардан норозилиги ҳақидаги мурожаатлари Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилди.

        Аниқланишича, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссиясининг 2019 йил 23 февралдаги 4-981-сонли мажлис баёнига асосан Хоразм вилояти ҳудудларида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш тарифлари тасдиқланган.

       “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкинлиги белгиланган
ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги кўрсатилган.

        Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур ҳужжат билан умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатидаги ҳуқуқ нормалари белгиланган бўлиб, мажлис баёни шаклида нотўғри қабул қилинган.

       Бизнес-омбудсманнинг Хоразм вилояти Реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссия раисига киритилган тақдимномасига мувофиқ Комиссиянинг 2019 йил 23 февралдаги 4-981-сон мажлис баёни билан тасдиқланган ташқи реклама воситаларини жойлаштириш бўйича тарифлар бекор қилинди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг (Бизнес Омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websaytwww.biznesvakil.uz
Telegram
https://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram:@biznes_ombudsman 
Facebook: @biznes_ombudsman