banner7
banner8
banner9

Тадбиркор ва ишбилармонлар учун бизнесни самарали юритиш бўйича трейнинглар давом этмоқда.

Навбатдаги тренинг, жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девони томонидан “Маблағни тежаш, бизнесни бошлаш ва юритиш” бўйича кенгайтирилган бизнес-тренинг ўтказилди.

Ушбу тренингда, дастур мехмони ва спикери – иқтисодий фанлар доктори, бизнес ва маркетинг профессори, психологик фанлар доктори, 23 турдан ортиқ бизнес сохиби, кўпгина китоблар муаллифи, халқаро даражада 20 йил тажрибага эга бўлган мураббий, Саидмурод Давлатов эди.

Спикер, ўзининг марузаси билан бизнесни юритиш йўлларини батафсил тушунтириш билан бир қаторда, чоп этилган 12 дан ортиқ китобларнинг моҳияти ва тадбиркорлик фаолияти учун белгинланган самаралари бўйича тушунтиришлар берди.

Бизнес-тренингда 500 га яқин турли тармоқда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, имтиёзли банк кредитлари олган ҳолда фаолиятини йўлга қўйишни бошлаётган фуқаролар иштирок этиб, улар ўзларига бизнес юритишдаги қулай йўналишлар ва даромад олишнинг имкониятлари бўйича билдирилган саволларига тўлиқ маълумотлар олдилар.

Тренингда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов, ҳалқаро бизнес-тренер Саидмурад Давлатов ҳамда Бизнес-омбудсман девонининг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари, Андижон вилоят Марказий банк вакиллари, Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда 100 та яқин ёш тадбиркорлар, 400 та “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит маблағи олган тадбиркорлар ва фуқаролар иштирок этишди.

 

photo 2019 08 21 11 51 40

photo 2019 08 21 11 51 42

photo 2019 08 21 11 51 29

photo 2019 08 21 11 51 39