banner7
banner8
banner9

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширишларни олдини олиш ҳамда текширишлар ўтказиш жараёнида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 август куни Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонининг мазмун ва мохиятлари ҳамда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тушунтирилди.

Семинар давомида текширувни ўтказиш тартиби, назорат қилувчи органларининг масъул ходимларини тадбиркорлик субъектларининг фаолиятининг текширувга доир ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига текширувни бошланишидан олдин назорат қилувчи орган масъул ходимлари томонидан қайси хужжатлар тақдим этилиши, текширув жараёнида назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари ўз ваколатлари ва текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқмаслиги ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги таъкидланиб ўтилди.

Шу билан бирга, Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан назорат қилувчи органлар ходимлари текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланишлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

photo2019-08-2311-22-07
photo2019-08-2311-22-09
photo2019-08-2315-29-15
photo2019-08-2311-22-07 photo2019-08-2311-22-09 photo2019-08-2315-29-15

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг (Бизнес Омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websaytwww.biznesvakil.uz
Telegram
https://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram:@biznes_ombudsman 
Facebook: @biznes_ombudsman