banner7
banner8
banner9

Кейинги вақтларда мамлакатимизда қулай ва жозибадор ишбилармонлик муҳитни шакллантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хусусий мулкни дахлсизлиги таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат бериш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ташкил қилинди.

2019 йилнинг 23 июль ҳамда 2 август кунлари Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишга қаратилган янги тизимларни жорий қилиш бўйича алоҳида топшириқлар берилди. Мазкур видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, жойларда тадбиркорлик субъектлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ташкиллантирилди.

      Ўтказилган сайёр қабул давомида Бизнес-омбудсман томонидан 50 га яқин тадбиркорларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари қабул қилинди.Ушбу мурожаатларнинг асосий қисми ер майдони ва кредит маблағларининг ажратилмаётганлиги, лицензия ва қўшимча қиймат солиғини ҳисобланиш масалаларига доир эди. Учрашув давомида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг масалалари тингланиб, уларни ҳал этилиши назоратга олинди.

photo2019-08-1016-08-10

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman