banner7
banner8
banner9

Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Чирчиқ Фаррух таом” МЧЖга қарашли миллий таомлар кафе биноси ҳокимлик томонидан бузилганлиги ва компенсация тўлланмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, жамиятга қарашли Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори ҳудудида миллий таомлар кафеси жойлашган бино Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонида жойлашган эди, аммо тадбиркорга бузилган бино учун компенсация пули тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ер участкаларини олиб қўйишда объектларни бузишга кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларининг аралашуви билан қисқа муддат ичида тадбиркорга бузилган биноси учун Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 162 млн. сўмдан ортиқ компенсация пули ажратилишига эришилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman