banner7
banner8
banner9

Бизнес-омбудсманга химчистка ва кийим ювишга ихтисослашган “Delta Project” МЧЖ тадбиркорлик фаолиятини тиклаш учун кредит маблағлари ажратилиши пайсалга солинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Delta Project” МЧЖга тегишли биносида содир этган ёнғин туфайли ускуналар яроқсиз холатга келган ва жамият Ёшлар келажагимиз давлат дастури доирасида кредит олиш учун Агро Банкга мурожаат қилган. Жамият ва Агро Банк орасида тузилган шартномага асосан банк томонидан 500 млн сўмлик кредит ажратилиши белгиланган бўлишига карамасдан, ушбу маблағни тўлиқ ажратилиши пайсалга солиб келинган.

Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари аралашуви билан тадбиркор “Delta Project” МЧЖга қисқа муддат ичида Агро Банк орасида тузилган шартномага асосан кредит маблағи тўлиқ ажратилиб, тадбиркорнинг фаолияти йўлга қўйилишига эришилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman