banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Бизнес-омбудсман билан келишилиб, уларни ўтказилишининг қонунийлиги доимий тарзда назорат қилиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан бир неча тадбиркорлик субъектларида Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда  ўтказилган текширувларнинг натижалари мониторинг қилинганда  назорат органи ходимлари томонидан текширувларнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, қўмитанинг 2 нафар ходими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказишга ваколати бўлмасдан туриб “Нокис винзавод” АЖ, “Хожели гербиш завод” МЧЖ ва “Евро Бетон” МЧЖларда текширув ўтказган.

Шунингдек, қўмита ходимлари томонидан текширувларни ўтказиш жараёнида бегиланган муддатларга риоя этилмаганлиги ва текширув билан боғлиқ ҳужжатлар тегишли тартибда тадбиркорларга тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан беш нафар қўмита ходимларига нисбатан амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412 моддасида назарда тутилган қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, судга оширилди.

Натижада, Нукус шаҳар маъмурий суди томонидан юқоридаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказган 5 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари тадбиркорлик субъекти фаолиятида текшириш тартибини бузишда айбли деб топилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman