banner7
banner8
banner9

Миробод туман ҳокимлиги Саид Барака кўчаси, 3-уй олдида якка тартибдаги тадбиркор Ж.С. Хамражанова томонидан қурилган енгил турдаги қурилмани ноқонуний деб топиш ҳамда қурилмани бузиш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига даъво ариза киритган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари суд мажлисида иштирок этиб, енгил турдаги қурилма Миробод туман ҳокимлигининг 2018 йил 30 августдаги 1/7-22-сонли хатига асосан ўрнатилганлиги ва ушбу қурилмани бинонинг фасад қисмига жойлаштирилган лойиха туман архитектори билан келишилганлиги ҳамда тадбиркорни номига 2018 йилда кадастр хужжати расмийлаштирилганлигини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан даъво ариза асоссиз киритилганлиги учун суддан даъво аризасини рад этишини сўради.

Юқоридагиларга асосан фуқаролик ишлари Миробод туманлараро суди жавобгар ЯТТ Ж.С. Хамражановага нисбатан ноқонуний қурилмани бузиш хақидаги даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman