banner7
banner8
banner9

Самарқандлик “Алиева Гавҳар Азаматовна” МЧЖ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳокимлик мансабдор шахслари томонидан тўсқинликларга дуч келаётганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда, Пахтачи туманидаги санатория биноси уч томонлама шартномага мувофиқ тадбиркор томонидан инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан “ноль” қийматда олинган бўлсада, мазкур бино тадбиркорга, қонунга зид равишда, 15 кундан ортиқ муддатда топширилмаганлиги аниқланди.

Бизнес-омбудсман девонининг Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимларининг аралашуви билан қисқа муддатда Пахтачи туман ҳокимлиги томонидан собиқ “Хумор” санитария-профилактика биноси “Алиева Гавҳар Азаматовна” МЧЖга далолатнома асосида топширилиши таъминланди.

 

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman