banner7
banner8
banner9

“Сифат гигант таъмир” МЧЖ ва Термиз шаҳар Маданият бўлими ўртасида 62 809 845 сўмлик қурилиш-таъмирлаш шартномасига асосан тадбиркор ўз зиммасига олган таъмирлаш ишларини бажарган бўлсада, кўрсатилган хизматлар учун Маданият бўлими томонидан шартномада белгиланган тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан судга даъво ариза киритилган.

Сурхондарё вилоят Термиз туманлараро иқтисодий суди 2019 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорига асосан Бизнес-омбудсман киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантириб, “Сифат гигант таъмир” МЧЖ фойдасига Маданият бўлими ҳисобидан 62 809 845 сўм ундирилди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman