banner7
banner8
banner9

Тахиатош тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Солиқ кодексининг бир қанча моддаларига зид равишда “Танирбергенов Парахат Реймович” деҳқон хўжалигига 2019 йил давомида товар айланмаси учун 4 млн. сўм ягона солиқ тўлаши лозимлиги тўғрисида талабнома юборилганлиги аниқланди.

Солиқ кодексига асосан ягона солиқ тўловини тўловчилар рўйхатида деҳқон хўжалиги қайд этилмаган. Ундан ташқари, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари Кодексда жисмоний шахслар — солиқ тўловчилар учун назарда тутилган тартибда солиқлар тўлаши, деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилиниши белгиланган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари аралашуви билан қисқа муддат ичида “Танирбергенов Парахат Реймович” деҳқон хўжалигига нисбатан ҳисобланган 4 млн. сўм ягона солиқ тўлови бекор қилинди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt:www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman
Instagram@biznes_ombudsman
Facebook@biznes_ombudsman