banner7
banner8
banner9

Бошқирдистон Республикаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Р. Ф. Хабировнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман 25 сентябрь куни Бошқирдистон Республикасига V тантанали “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар кичик ва ўрта бизнес форуми”да иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Тантанали форум дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳамда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Борис Титов ўртасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

0bcb2527e32234240f46bafe6eb70078
0bcb2527e32234240f46bafe6eb70078

Мазкур битим ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, иштирокчи давлат ҳуқуқида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқулари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзларининг фаолиятининг конструктивлиги, шаффофлиги ва самарадорлиги бўйича биргаликдаги ва келишилган ҳаракатларга қаратилган.

Ундан ташқари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар минтақаларида тадбиркорларни ҳимоя қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва бошқа соҳаларда яқиндан ҳамкорлик қилишга мўлжалланган бошқа иштирокчи давлатлар ўртасида яна саккизта битим тузилди.

-2
-2

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt:www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman
Instagram@biznes_ombudsman
Facebook@biznes_ombudsman