banner7
banner8
banner9

Бизнес-омбудсманга Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “IJOD-IJOD” ХК шартномага асосан тўловлар амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, “IJOD-IJOD” ХК қурилиш-таъмирлаш шартномасига асосан ўз зиммасига олган таъмирлаш ишларини бажарган бўлсада, кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган тўлов Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси томонидан тўлиқ амалга оширилмаган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 638-моддасида назарда тутилган қоидабузарлик бўйича баённома расмийлаштирилиб, судга топширилди.

Натижада, Тошкент туманлараро иқтисодий суди “IJOD-IJOD” ХК фойдасига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси ҳисобидан 6 миллиард 712 миллион сўм ундирилиши тўғрисида қарор қилди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman