banner7
banner8
banner9
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қўвватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Республика Президенти томонидан олиб борилаётган видео-конференцияларда бандликни ошириш, саноат секторини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги доимий равишда таъкидланмоқда. 
 
Республика Президенти таъкидлагандек: "Фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва қатъий интилиш – тараққиёт ва фаровонлик омилидир."
   
Шундай қилиб, Ўзбекистонда амалга оширилаетган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Бизнес-омбудсман ва унинг девони томонидан доимий равишда тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни истаганлар билан учрашувлар, ўқув семинарлар ва тренинглар ўтказилмоқда. 
 
2019 йил 14 ноябрь куни Бизнес-омбудсман девонининг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. 
Мазкур учрашувларни жараёнида тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммолар ўрганилди ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик бўйича тушунтириш берилди. 
 
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Бизнес-омбудсман девони томонидан республика бўйича 5,000дан ортиқ тадбиркорлар билан семинар ва тренинглар ўтказилди. 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman