banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қўвватлашга катта эътибор берилмоқда. Республика Президенти томонидан олиб борилаётган видео-конференцияларда бандликни ошириш, саноат секторини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги доимий равишда таъкидланмоқда. 

Давлатимиз раҳбари таъкидлагандек, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ислоҳотларимизнинг натижадорлигини таъминлашда асосий омил бўлиши зарур ва шарт

IMG20191116155728213
IMG20191116155725230
IMG20191116155723342
IMG20191116155728213 IMG20191116155725230 IMG20191116155723342

Шундай қилиб, Ўзбекистонда амалга оширилаетган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Бизнес-омбудсман девони томонидан доимий равишда тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни истаганлар билан учрашувлар, ўқув семинарлар ва тренинглар ўтказилмоқда. 

2019 йил 12-13 ноябрь кунлари Бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан Хужайли, Шуманой, Конликул, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. 

IMG20191116155737245
IMG20191116155740460
IMG20191116155733348
IMG20191116155737245 IMG20191116155740460 IMG20191116155733348

Учрашувларнинг мақсади- тадбиркорларни муаммоларини ўрганиб, жойида амалий ёрдам кўрсатишдир.

Хусусан: 

  • «Гаипов Мийирбек» ХКга «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури асосида 300млн сўмлик;

  • «Утамбетов Хасылбек» оилавий корхонасига тикиш цехини ташкил қилиш учун 150 млн сўмлик;

  • «Нурлан алоқачи» ХКнинг фаолиятини ишга тушуриш учун;

  • «Kids world» давлат хусусий шерикчилик корхонасига мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш учун 1 млрд 800 млн сўмлик;

  • нон пишириш ускунасини харид қилиш учун «AWAGLOBAL» МЧЖга 26 млн сўмлик;

  • иссиқхоналар қуриш учун «Тумарис тамарқа хызмети» МЧЖга 80млн сўмлик кредит маблағларини ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, ноқонуний ундирилган:

  • «Алтын берекет» фермер хўжалигининг 46млн сўмлик;

  • «Алтыг жағыс» фермер хўжалигининг 21 млн сўмлик пул маблағларини фермер хўжаликлари ҳисоб варағига ўтказиб берилиши назоратга олинди. 

Ундан ташқари, бошқа тадбиркорларнинг бир қатор мурожаатлари ўрганиш учун қабул қилинди.

IMG20191116155757238
IMG20191116155806641
IMG20191116155801954
IMG20191116155759868
IMG20191116155757238 IMG20191116155806641 IMG20191116155801954 IMG20191116155759868

  Учрашувлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари А.Тажетдинов, туман ҳокимликлари, Бош вазир қабулхонаси, вазирликлар ва ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ташкиллантирилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Бизнес-омбудсман девони томонидан республика бўйича 5,000дан ортиқ тадбиркорлар билан семинар ва тренинглар ўтказилди.