banner7
banner8
banner9

close up golden justice scale courtroom 23 2147876801

Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд вилоят Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ўрганилди (кейинги ўринда - бошқарма).

Бизнес-омбудсман томонидан аниқланишича, Бошқарманинг 5 нафар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига зид равишда фермер хўжаликлари фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан беш нафар Бошқарманинг ходимларига нисбатан амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412 моддасида назарда тутилган қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Натижада, Бошқарманинг қуйидаги ходимларига нисбатан:

  • 2,027,300 сўм Ш.Т. га
  • 2,027,300 сўм К.У. га
  • 810,920 сўм Т.И. га
  • 810,920 сўм М.У. га
  • 810,920 сўм Ш.К.га жарима қўлланилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman