banner7
banner8
banner9

life health insurance policy concept idea finance insurance 1421 87

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланган дастлабки кунларидан хусусий секторни жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Шу аснода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларнини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини таъсис этиш” тўғрисида Фармони қабул қилинди.

Вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаш, улар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш ва фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш вазифаларни бажаради ҳамда қонунбузилишларга ўз вақтида барҳам бериш учун қатъий чоралар кўради.

 

Вакилнинг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб борувчи инспекторлари томонидан қисқа вақт ичида тадбиркорлик субъектларининг
140 дан ортиқ мурожаатлари қонунда белгиланган тартибда ҳал қилиниб, муаммолари эса ўрганилиб уларнинг фаолиятига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, Чимбой туманидаги «TEREMOK» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Г.Хожаметованинг “Ўзсаноатқурилишбанк” Қорақалпоғистон минтақавий филиали томонидан кредит маблағлари ажратилмаётганлиги муаммоси юзасидан қилган мурожаати юзасидан хуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб 450 млн сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Кегейли туманидаги «DOKTOR LOLA» МЧЖ раҳбари М.Хощановнинг мурожаати бўйича тиббий хизмат кўрсатиш учун жамиятига ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширишда юзага келган муаммоси тумандаги мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал қилинмагач вакил девони томонидан қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида туман ҳокимига киритилган тақдимнома асосида тадбиркорнинг муаммоси ҳал қилиниб қурилиш ишларини бошлашида юзага келган тўсиқ олиб ташланди.

Вакил девони томонидан ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқат йўлга қўйилиб, ҳар ҳафтада уларнинг фаолиятидаги муаммолар ва таклифлари ўрганилмоқда. Натижаси бўйича уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари билан учрашган ҳолда зарур хуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб, фаолиятини тиклашга эришилди.

concept solution domino effect slightly de focused close up shot selective focus 1418 52

Давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектларига нисбатан ноқонуний чиқарилган қарорлари эса бекор қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний равишда текшириш ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Мамлакатмизда бундай вакиллик институти фаолиятининг йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларини хуқуқий қўллаб-қувватлаш, норматив-хуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилик меёрларида тўлиқ риоя этилиши юзасидан ижро интизомининг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилади.

Бугунги кунда эса тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ишлашда “Бизнес-Омбудсман” тадбиркорларнинг ишончли хамкорига айланиб улгурди.