banner7
banner8
banner9

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида жуда кенг ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар, шарт-шароитлар яратилмоқда, бюрократик тўсиқликларни бартараф этиш мақсадида қонунчилик такомиллаштирилмоқда. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янги самарали механизмини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги вакил (Бизнес-омбудсман) институти жорий этилди.

Бизнес-омбудсман ўз фаолияти давомида, ҳокимият органлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний ўтказилган текширувлар, қонун ҳужжатларига зид равишда ундирилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари томонидан тўсқинлик яратаётган ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан асоссиз ва ноқонуний қарорлар қабул қилиш холатлари ҳам аниқланмоқда.

Шунингдек, Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан Самарақанд ва Андижон вилоятларидаги Ер ресурслари ва давлат кадастр ходимларининг тадбиркорларига нисбатан қўлланилган чораларининг қонунийлиги ўрганилди (кейинги ўринда -Бошқарма).

Аниқланишича, 2018-2019 йиллар давомида Бошқарма ходимлари томонидан Андижон вилоятидаги 89та ва Самарқанд вилоятидаги 33та тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Ваҳоланки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси 3-қисмига асосан, барча якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан кўриб чиқиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман ходимларининг Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимномасига асосан Қўмита томонидан ноқонуний чиқарилган қарорлар бекор қилинди.

Натижада, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан 5 млн.дан сўмдан ортиқ, Андижон вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан қабул қилинган 44,7 млн. сўмлик қарорлар бекор қилинди.

Шунигдек, Бошқарманинг 22 нафар масъул ходимларига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандида назарда тутилган интизомий жазо чоралари қўлланилди. Юқоридаги масъул ходимлар томонидан шу каби қонунбузарлик такрорланиш ҳолатларида, уларга нисбатан қонунга мувофиқ чоралар белгиланади.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman