banner7
banner8
banner9

photo2019-11-2617-35-56
photo2019-11-2617-33-55
10
20

2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси тадбиркорлар учун форум ташкиллантирилди. Форумга тадбиркорлар, давлат идоралари вакиллари ва чет эл мутахассислари ташриф буюрди.     

photo2019-11-2617-35-56
photo2019-11-2617-33-55
10
20
         Форумда тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Бизнес-омбудсманнинг ўринбосари Ж. Урунов форумнинг маърузачиларидан бири бўлди. Жамшид Олимович томонидан меҳмонларга Бизнес-омбудсман фаолияти ва институт томонидан олиб борилаетган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЗРУ-583-сонли қонунига асосан Бизнес-омбудсман институтининг ваколати кенгайтирилганлиги айтиб ўтилди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчилик ислоҳотларига алоҳида эътибор қаратилди.

photo2019-11-2617-34-12
photo2019-11-2617-34-06
photo2019-11-2617-34-07
photo2019-11-2617-34-11
photo2019-11-2617-34-08

Шундай қилиб, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар бекор қилинди. Тадбиркорларни ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида Бизнес-омбудсман институти назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнингқонунийлигини доимий равишда назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, Бизнес-омбудсман ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида доимий равишда қонун лойихалари киритилмоқда.

Спикерлар сифатида Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси вакили Ронни Хайне, Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Эльмира Боситхонова, Тошкент Ҳалқаро Вестминстер Университети профессори Акбар Исманжанов ва бошқалар таклиф этилди.

photo2019-11-2617-35-49
photo2019-11-2617-35-52

Форум доирасида спикерлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ва меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларини бериши учун имкон яратилди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman