banner7
banner8
banner9

pitnak

Ўзбекистон Республикаси 2019 йил 12 ноябрдаги “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-583-сонли қонунига асосан Бизнес-омбудсманга бир қанча қўшимча ваколатлар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, қонуний кучга кирган, мазкур иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарор устидан шикоят қилишга ҳақли.

Хусусан, 2019 йилнинг 19 ноябрь куни, Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи МЧЖ шаклидаги “Питнак Панель” қўшма корхонаси манфаатида Бизнес-омбудсман девонининг Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари аппеляция инстанцияси судида иштрок этди.

Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан билдирилган фикри ва қўрсатилган ҳуқуқий ёрдами натижасида Боғот туманлараро иқтисодий судининг тадбиркордан нотўғри ҳисобланган 967 494 640 сўмлик ҚҚС ундириш тўрисидаги қарори бекор қилинди.

 

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес- омбудсман) фаолиятини расмий саҳифалар орқали кузатиб боринг:

Websayt: www.biznesvakil.uz
Telegramhttps://t.me/biznes_ombudsman 
Instagram@biznes_ombudsman 
Facebook@biznes_ombudsman