banner7
banner8
banner9

Қирғизистон Республикаси Президенти Тошкентга келди


Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди. 
 
IMG_20191129_090027.jpg 

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
 
IMG_20191129_090124.jpg

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бугун, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. 
 
MTA_6012.JPG

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
 
MTA_5976.JPG