banner7
banner8
banner9

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, республикада инвестиция иқлимини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек прокуратура органларига хос бўлмаган вазифа ва функцияларни чиқариб ташлаш йўли билан уларнинг фаолиятини оптималлаштириш мақсадида:

1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 апрелдан:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил) томонидан амалга оширилади;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш соҳасидаги фаолиятини таъминлашда иштирок этади.

2. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ой муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг ишлаш имкониятини таъминловчи ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг беғараз ўтказилишини;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.

3. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида:

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади;

назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўриб чиқади ва уларнинг асослилигини ўрганади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишга розилик бериш ёки рад этиш, шунингдек, уларнинг муддатларини узайтириш ёки кўчириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун назорат қилувчи органларнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўради;

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳисоб ва ҳисобот юритилишини, шунингдек ушбу соҳада назорат қилувчи органларнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлайди;

назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасидаги қонунчилик нормалари қўлланилиши юзасидан маслаҳат ёрдамини кўрсатади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш соҳасидаги норматив базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади.

4. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими тугатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилсин ва уни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилсин.

5. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини;

470 таси — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларини тўлдириш учун йўналтирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир ой муддатда:

зиммаларига юклатилган хизмат мажбуриятларини юқори профессионал даражада бажаришга қодир юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, юқори интеллектуал қобилият ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимларни танлаб олишда рақобат муҳитини таъминловчи кадрларни шаффоф танлов асосида танлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида янгиланган низомни тасдиқлаш учун киритсин;

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва прокуратура органлари ходими деган юксак номга нолойиқ шахсларни аниқлаш, уларни зудлик билан прокуратура органлари тизимидан бўшатиш механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда прокуратура органларининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқсин;

прокуратура органларига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни улар фаолиятига ҳар томонлама ва тўлиқ жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.

7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони штатлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, заруратга кўра, ўз девонининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур молиявий, моддий-техник ва транспорт масалалари ҳал этилишини таъминласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти қонунийлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар мазкур Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом амал қилади.

9. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари биноларига беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарларига бириктирилган транспорт воситаларининг, шунингдек, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер техникаларини белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ўтказилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг қўшимча жорий этилаётган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 15 март,

ПФ-5690-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий сони — 94 нафар.

* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг штатлар жадвали

Т/р

Лавозимнинг номланиши

Бирликлар

сони

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари

1

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

1

Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат шўъбаси

4.

Бош инспектор

1

5.

Етакчи инспектор

5

Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш шўъбаси

6.

Бош инспектор

1

7.

Етакчи инспектор

2

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шўъбаси

8.

Бош инспектор

1

9.

Етакчи инспектор

7

Халқаро алоқалар бўйича бош инспектор

10.

Бош инспектор

1

Жамоатчилик билан ишлаш ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш шўъбаси

11.

Бош инспектор

1

12.

Етакчи инспектор

2

Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор

13.

Бош инспектор

1

Молия шўъбаси

14.

Бухгалтер

1

15.

Моддий бухгалтер (кассир)

1

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

16.

Бош инспектор

1

17.

Етакчи инспектор

5

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

18.

Бош инспектор

1

19.

Етакчи инспектор

4

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

20.

Бош инспектор

1

21.

Етакчи инспектор

4

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

22.

Бош инспектор

1

23.

Етакчи инспектор

3

Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

24.

Бош инспектор

1

25.

Етакчи инспектор

4

Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

26.

Бош инспектор

1

27.

Етакчи инспектор

3

Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

28.

Бош инспектор

1

29.

Етакчи инспектор

4

Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

30.

Бош инспектор

1

31.

Етакчи инспектор

4

Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

32.

Бош инспектор

1

33.

Етакчи инспектор

4

Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

34.

Бош инспектор

1

35.

Етакчи инспектор

3

Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

36.

Бош инспектор

1

37.

Етакчи инспектор

4

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

38.

Бош инспектор

1

39.

Етакчи инспектор

4

Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

40.

Бош инспектор

1

41.

Етакчи инспектор

3

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари

42.

Бош инспектор

1

43.

Етакчи инспектор

4

 

Жами

94

Download this file (717-I-сон  24.12.1998 й.pdf)Қонунлар[ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА]188 kB
Download this file (ЎРҚ-328-сон  02.05.2012 й.pdf)Қонунлар[ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА]327 kB
Download this file (ПФ-5102-сон  04.07.2017 й.pdf)Президент фармонлари[ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА УНИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]122 kB
Download this file (ПФ-5059-сон  29.05.2017 й.pdf)Президент фармонлари[ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ, ШУНИНГДЕК, ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]186 kB
Download this file (ПФ-4848-сон  05.10.2016 й.pdf)Президент фармонлари[ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА, ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА]230 kB
Download this file (ПФ-4725-сон  15.05.2015 й.pdf)Президент фармонлари[ХУСУСИЙ МУЛК, КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА- ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]139 kB
Download this file (ПФ-4609-сон  07.04.2014 й.pdf)Президент фармонлари[ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ИҚЛИМИ ВА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА]150 kB
Download this file (ПФ-3665-сон  05.10.2005 й.pdf)Президент фармонлари[ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА УНИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]136 kB
Download this file (ПФ-1503-сон  08.08.1996 й.pdf)Президент фармонлари[ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА]124 kB
Download this file (ПҚ-3082-сон  23.06.2017 й.pdf)Президент қарорлари[РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ БИЛАН ИШОНЧЛИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]133 kB
Download this file (ПҚ-2936-сон  01.05.2017 й.pdf)Президент қарорлари[ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]126 kB
Download this file (ПҚ-2777-сон 15.02.2017 й.pdf)Президент қарорлари[ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БАНК ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА]138 kB