banner7
banner8
banner9

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВАКИЛ ТЎҒРИСИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён матнда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб юритилади) мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан риоя этилишини таъминлайди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.

4-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Тайинланиш куни ўттиз ёшга тўлган, олий маълумотли, давлат тилини биладиган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятда ёхуд тадбиркорлик фаолиятида тажрибага эга бўлган, бевосита тайинланишидан олдин камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил этиб тайинланиши мумкин.

5-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимига мос келмайдиган фаолият

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўзининг сиёсий партияга аъзолигини ўз вазифаларини бажараётган даврда тўхтатиб туриши ёки тугатиши шарт. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

6-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий принциплари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, адолатпарварлик, инсонпарварлик, ошкоралик, очиқлик, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлигидан иборатдир.

7-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш амалга оширилаётганда уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилишини ўрганиш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири самарадорлигини баҳолаш;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

8-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг давлат органлари томонидан оғишмай ижро этилишини ўрганиш;

тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширувларини ўтказишнинг қонунийлиги мониторингини амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш фактларининг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифлар киритиш;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда огоҳлантиришлар эълон қилиш;

қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш;

давлат органлари ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан статистик, таҳлилий материалларни, хулосаларни ва бошқа ахборотни сўраш ҳамда олиш;

давлат органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида иштирок этиш;

зарур бўлган ҳолларда, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органларининг, илмий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ва ҳукм қилинган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш учун қамоқда сақлаш жойларига, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9-модда. Огоҳлантириш

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда эълон қилинади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил огоҳлантириш тўғрисида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга хабар қилишга ҳақли.

10-модда. Тақдимнома

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш юзасидан ваколат берилган раҳбарларига киритилади.

Тақдимнома кечиктирмай кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ўн беш кундан кечиктирмай ёзма равишда хабар қилиниши лозим.

11-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мажбуриятлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз фаолиятини амалга оширишда:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этиши, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширилаётган фаолиятига аралашмаслиги;

давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига тўсиқларни вужудга келтирмаслиги;

давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши;

арз қилувчиларни шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор этиши шарт.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

12-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектларининг шикоятларини ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятларини кўриб чиқади.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг кўриб чиқиш доирасига кирмайди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил судларнинг, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш органларининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқмайди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил шикоятларни кўриб чиқаётганда ўз ваколатлари доирасида:

масалани унинг моҳиятига кўра ҳал қилиши;

арз қилувчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар ва шаклларни кўрсатиши;

шикоятни унинг моҳиятига кўра ҳал қилишга ваколатли бўлган ташкилотга ёки мансабдор шахсга юбориши;

арз қилувчини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан таништириши;

сабабини албатта кўрсатган ҳолда шикоятни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам кўриши мумкин.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга шикоят берган шахс, шунингдек Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан ўзига ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш вазифаси топширилган шахсларнинг бундай ҳаракатлар учун таъқиб қилиниши ёки ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номига тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ёки ҳукм қилинган ва қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида турган вакиллари томонидан юборилган шикоятлар, шунингдек маъмурий қамоққа олинган ҳамда махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг шикоятлари улар сақланаётган жойларнинг маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ҳамда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва арз қилувчига дарҳол етказиб берилади.

Давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мурожаатига ёзма шаклда жавоб юбориши, шунингдек сўралаётган маълумотларни, ҳужжатларни ва материалларни тегишли мурожаат қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан ошмаган муддатда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тақдим этиши шарт.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг мурожаатига жавоб мурожаат бевосита қайси давлат органи раҳбарига йўлланган бўлса, ўша давлат органи раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг имзоси билан юборилади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тадбиркорлик субъектларининг бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

13-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг шикоятларни кўриб чиқиш якунларига доир хулосаси

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қайси давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг, унинг мансабдор шахсининг қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган бўлса, ўша давлат органига ёки бошқа ташкилотга, унинг мансабдор шахсига тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан ўз хулосасини юборади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг хулосасида қуйидаги тавсиялар назарда тутилиши мумкин:

ишнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ёхуд мансабдор шахс томонидан ниҳоясига етказилиши зарурлиги;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарори ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши кераклиги;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарорини асослантириш зарурлиги;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қўшимча қарор қабул қилиши кераклиги.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам бўлиши мумкин.

14-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан шикоятларни кўриб чиқиш шартлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил арз қилувчига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тикланиши мумкин.

15-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга бериладиган шикоятларга қўйиладиган талаблар

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилган шикоятда арз қилувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, шикоят юридик шахс томонидан берилган тақдирда эса, унинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Шикоятда қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилади, арз қилувчининг фикрича, унинг ҳуқуқларини бузган қарорларнинг, ҳаракатларнинг ёки ҳаракатсизликнинг моҳияти баён этилади.

Электрон шаклда берилган шикоят қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Шикоят бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари, шунингдек шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар унга илова қилиниши мумкин бўлиб, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, арз қилувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳоллар бундан мустасно.

Арз қилувчилар ва уларнинг вакиллари шикоятни у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда шикоят юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиши мумкин. Шикоятни қайтариб олиш тўғрисидаги ариза Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга берилган шикоят учун давлат божи ундирилмайди.

16-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳисобдорлиги

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президентига тизимли асосда тақдим этади.

17-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари билан ҳамкорлиги

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўз ваколатлари доирасида ҳамкорликни амалга оширади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд материаллар тўғрисида давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот алмашувини, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот алмашувини амалга оширади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлар ва комиссиялар фаолиятида иштирок этиши учун зарур шароитлар яратади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиши, шунингдек ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномалар тузиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек мазкур соҳада ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаш учун Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳузурида Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича комиссия тузилиши мумкин. Комиссияни Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил бошқаради.

18-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятига кўмаклашиш

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга унинг фаолиятида кўмаклашиши, у томонидан сўралаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир сўровлари, хулосалари, таклифлари ва тавсияларини кўриб чиқиши, шунингдек Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг қонуний талабларини бажариши ҳамда кўриб чиқиш натижалари ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган муддатда уни хабардор қилиши шарт.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз фаолиятига доир масалалар бўйича давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

19-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг дахлсизлик ҳуқуқи

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва у Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни мажбурий келтиришга, ушлаб туришга, шунингдек унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ва хизмат хонасини, алоқа воситалари ва ҳужжатларини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

20-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни лавозимидан муддатидан илгари озод қилиш

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимдан қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин:

у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ёзма равишда ариза берган тақдирда;

у қонунга кўра Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатларини амалга оширишга мос келмайдиган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда;

у соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифасини бажаришга узоқ вақт мобайнида қодир бўлмаган тақдирда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

у ўз мажбуриятларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда.

21-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ўринбосари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз лавозимидан муддатидан илгари озод қилинган тақдирда, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги вакил тайинлангунига қадар унинг вазифасини ўринбосари вақтинча бажариб туради ва ана шу даврда унга нисбатан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил учун белгиланган кафолатлар татбиқ этилади.

22-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолияти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони (бундан буён матнда Вакил девони деб юритилади) томонидан таъминланади.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Вакил девонининг раҳбаридир.

Вакил девони ходимлари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари учун белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш, моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

Вакил девонининг тузилмаси ва унинг ходимларининг штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Вакил девони юридик шахс бўлиб, ўз ҳисоб-китоб варағига ва бошқа ҳисобварақларга, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади.

Вакил девони тўғрисидаги низом Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тасдиқланади.

23-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ва Вакил ўринбосарининг ижтимоий ҳимояси

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосарига, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг шўъба мудирига тенглаштирилади.

24-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг халқаро алоқалари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг худди шундай институтлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг миллий органлари ва бошқа муассасалар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

25-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг молиявий, моддий-техника ва бошқа таъминоти

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Вакил девони фаолиятининг молиявий, моддий-техника ва бошқа таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

26-модда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

27-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

28-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

29-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 29 август,

ЎРҚ-440-сон

 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ушбу мақсадда муқобил текширувлар ва режадан ташқари текширувларнинг барча турлари бекор қилинди, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилди ҳамда соддалаштирилди. Мазкур чора-тадбирлар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро миқёсдаги рейтингига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолияти соҳасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, уларнинг ҳал этилиши бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш имконини беради. Хусусан:

биринчидан, назорат қилувчи органлар ва инсофли тадбиркорлик субъектлари ўртасида ишончли ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг қабул қилинганлиги амалдаги текширувлар тизимини, давлат назоратининг бошқа турларини, шунингдек, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тартибини тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади;

иккинчидан, қонун ҳужжатларида замон талабларига жавоб бермайдиган айрим ҳуқуқий механизмларнинг мавжудлиги сабабли солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пенялар ва молиявий жарималар бўйича қарздорликлар сунъий йўл билан йиғилиб бормоқда;

учинчидан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган давлат органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари амал қилмоқда;

тўртинчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг ташкилий жиҳатлари ва тартиб-таомилларини комплекс тартибга солиш ҳамда уларнинг қонунийлиги мониторингини олиб боришнинг ягона яхлит тизими мавжуд эмаслиги назорат қилувчи органлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва ўтказиладиган текширувларнинг асослилигини холис баҳолаш имконини бермаяпти;

бешинчидан, ўтказиладиган текширувларнинг очиқлиги, ошкоралиги ва холислигини таъминловчи назорат қилувчи органлар фаолияти устидан мустақил жамоатчилик назорати тизими жорий этилмаган;

олтинчидан, кўчмас мулк объектларини бузиб, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашнинг амалдаги механизмидаги камчиликлар уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда, тадбиркорлик субъектларининг давлатга бўлган ишончига путур етказмоқда, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтирмоқда.

Бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг мазкур Фармон кучга кирган вақтда мавжуд бўлган қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича қуйидагиларга ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:

2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорларга;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахсларга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш, мазкур банднинг тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслар 2019 йил 1 июлга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолларда амалга оширилиши белгилансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ушбу бандда кўрсатилган шахсларнинг тадбиркорлик ва молия-хўжалик фаолиятини тиклашда, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда фаол ёрдам берсин, бажарилган ишлар натижалари тўғрисидаги ойлик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахслардан тегишли фаолият тури бўйича белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган бир йиллик миқдордаги қатъий белгиланган солиқни бир йўла ундириш тартиби бекор қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ҳисобланган ундириш умидсиз бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, мазкур қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари (суд чиқимлари бундан мустасно) бўйича қарздорликни хатловдан ўтказсин, кейинчалик кўрсатилган қарздорликларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Марказий банки, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги бўлган ва икки ой давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби;

молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, фаолият кўрсатмаётган ташкилотлар ва муассислари узоқ муддат бедарак бўлган ташкилотларнинг умидсиз қарздорлигини ҳисобдан чиқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. 2018 йил 1 сентябрдан:

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 сентябрдан:

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади;

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун давомида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Белгилансинки, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан амалга оширилади.

6. Қуйидагилар:

Ваколатли орган билан келишилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар турларининг рўйхати 1-иловага*мувофиқ;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

Назорат қилувчи органлардан бошқа ташкилотларга ўтказилаётган айрим назорат функциялари рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 сентябрдан амалга киритилсин.

7. Назорат қилувчи органлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда ўз фаолиятига «хавфни таҳлил этиш» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги тегишли низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги назорат қилувчи органларга «хавфни таҳлил этиш» тизимини ўз фаолиятига жорий этишда кўмаклашсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг бошланғич версиясини ишлаб чиқсин ҳамда 2019 йил 1 январдан унинг қуйидагиларга имкон берувчи тўлиқ версиясини ишга туширсин:

а) ваколатли органга:

назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида текширувларни ўтказиш юзасидан қабул қилинган қарорларнинг асослилигини ўрганиш ва текширувларни ўтказишга ноёб код билан рухсат бериш;

назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган текширувлар ўтказиш тартибига риоя этилаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш;

б) назорат қилувчи органларга ўтказилган текширувлар натижаларини киритиш;

в) тадбиркорлик субъектларига ўз сўровларига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни қисқа хабар (SMS) кўринишида ҳамда реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиш.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ушбу Фармон қоидаларини инобатга олган ҳолда «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ўрнатилган тартибда киритсин;

бир ой муддатда «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар амал қиладиган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни ҳамда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5087-сон Фармонигамувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари — Палата аъзоларининг фаолиятида ўтказиладиган текширувлар мониторингини амалга ошириши ҳамда текширувларда иштирок этиши маълумот учун қабул қилинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда якунлари юзасидан ҳар чоракда ваколатли органга ахборот тақдим қилиш тавсия этилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Марказий банкининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни банк корпоратив карталари орқали сотиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб юритилади) ва Адлия вазирлигининг 2018 йил 1 октябрдан кўчмас мулкка (ер участкалари, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларга) бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришни бекор қилиш, тегишли ёзувни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимлар давлат реестрига электрон шаклда киритиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

15. 2018 йил 1 октябрдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги, шу жумладан, ушбу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши, шунингдек, улар билан тузилган битимлар ҳақидаги ахборот маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат нотариал идоралари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, бошқа ваколатли органлар томонидан «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органларига тегишли хатти-ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади;

«Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ахборотга асосан кўчмас мулкка бўлган тегишли ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилганда, давлат ва бошқа ташкилотлар сўров юборганда «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий органлари кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва улар билан тузилган битимлар давлат реестридан тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон ва (ёки) қоғоз шаклдаги кўчирмани тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу банднинг талабларидан келиб чиққан ҳолда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармани (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил қилиш;

Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини белгилаш, уларда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари жалб қилинишини назарда тутиш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини Жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини назарда тутган ҳолда, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қабул қилсин.

17. 2018 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

* 1 — 4-иловалар рус тили матнида берилган.

18. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 27 июль,

ПФ-5490-сон


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштириш, тугатиш жараёнини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий чекловларни бекор қилиш, бизнесни юритиш бўйича халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини янада яхшилаш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб:

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш;

давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини бекор қилиш;

давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар ва тартиб-таомилларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. 2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

а) тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда — корхоналар) ихтиёрий тугатишда:

бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади;

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади;

корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак;

б) тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди;

в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:

корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;

ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради.

3. Белгилаб қўйилсинки, Тизимга уланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тегишли ахборотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилишини таъминламаслик давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тизимга уланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тегишли ахборотлар ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилиши устидан, шу жумладан Тизим орқали доимий назорат ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бир ой муддатда ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатларини қабул қилишда архив хизматларининг амалдаги норматив бўйича аниқланадиган нархларини икки баробаргача пасайтириш чораларини кўрсин ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Тизимни мазкур Фармон талабларига мослаштириш, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг унга уланишларини ташкил этиш бўйича молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган чора-тадбирлар дастурини;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказиш, фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаларини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2020 йил 1 январдан эътиборан иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 7 июнь,

ПФ-5739-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сон Фармонига 
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й, 6-сон, 155-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 9-сон, 84-модда) илованинг 8-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 3-4-сон, 26-модда) 1-илованинг 7-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 40-сон, 466-модда) 1-илованинг 9-банди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил 21 июль, 29-сон, 356-модда) илованинг 7 ва 33-бандлари.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5055-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил 5 июнь, 22-сон, 411-модда) 1-илованинг 3-банди.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 980-модда) 1-илованинг 5-банди.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига 1-илованинг 3-банди.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига илованинг 1-банди.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)»ги Фармонига 1-илованинг 1-банди.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармонига илованинг 4-банди.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 17-18-сон, 179-модда).

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 44-45-сон, 378-модда) илованинг 3-банди.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 585-модда).

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2985-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил 29 май, 21-сон, 386-модда).


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.

2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 16,4 трлн сўм ҳажмда кредитлар ажратилди, иқтисодиётда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 1,3 бараварга, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсди.

Шу билан бирга, таҳлил ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир қанча салбий омиллар сақланаётганлигини кўрсатади. Хусусан:

биринчидан, тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмас, бу эса юзага келаётган масалаларни тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаяпти, тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ҳал этишга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатлари мавжуд;

иккинчидан, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга оширилмаслиги аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масалаларини сифатли ҳал қилиш имконини бермаяпти;

учинчидан, тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муҳим муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас;

тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, шунингдек уларнинг қонуний талабларини аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор берилмаяпти;

бешинчидан, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда, айниқса жойларда бюрократик тўсиқлар ва ғовлар учраб турибди, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти.

Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини (кейинги ўринларда — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали фаолият кўрсатишини таъминлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан чет эллик инвесторларни қабул қилиш ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни амалга оширилади;

мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаса, улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига юборилади;

республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар иштирокида кўриб чиқиш учун Котибиятга юборилади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан чет эллик инвесторларни доимий асосда шахсан қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб этиладиган тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари Котибият томонидан унга кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун киритилади;

тадбиркорларнинг мурожаатларида кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаган тақдирда, Котибият томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилади;

Котибият Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилади ва тизимлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ҳар чоракда аниқ таклифлар киритади.

6. Белгилансинки:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилади;

қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз топшириш тақиқланади;

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади;

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда — секторлар), давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлайдилар ва уларнинг ҳал этилишини таъминлайдилар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритадилар, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.

7. Қуйидаги ҳисобот тизими амалиётга жорий этилсин, унга мувофиқ:

а) туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳар ойнинг 5 санасигача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборотни киритадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари раҳбарлари ҳар ойнинг 7 санасигача Котибиятга амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни киритадилар;

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти натижалари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг раислигида алоҳида йиғилишларда, шу жумладан, видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқилади;

б) Котибият Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳар ҳафтада ахборот киритади;

в) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Президентини:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида;

қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар тўғрисида хабардор қилади.

8. Қуйидагиларга:

адлия вазири Р. Давлетовга — Давлат хизматлари агентлиги бўлинмаларининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро ҳамкорлиги, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари таъминланиши бўйича чоралар кўрилиши учун;

Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамовга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан тадбиркорларнинг қабул қилинишини ташкил этишда ёрдам бериш, ҳудудлар ва бошқарув органлари кесимида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. Қосимовга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўрилиши ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларининг жавобгарликка тортилиши учун;

инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзоқовга — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, шунингдек ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашиш учун;

Ҳисоб палатаси раисига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келиб тушган тадбиркорлар мурожаатларининг ваколатли органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, уларнинг мурожаатлари бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар сифати ва Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилиши учун;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиниши, тадбиркорлар муаммоларининг холисона ва адолатли ҳал этилиши, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан, «business.gov.uz» ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда хабар берилиши учун шахсий масъулият юклансин.

9. Белгилаб қўйилсинки:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг штат бирлиги тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг штат бирликларини 5-иловага мувофиқ қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди таркиби 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ белгиланади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва қўшимча ҳақ, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сақланиб қолади;

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини тегишли давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштириш юзасидан бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун таклифлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини зарур мебель ва анжомлар, ахборот-коммуникация воситалари (компьютер, принтер, нусха кўчириш аппарати, интернет), алоқа воситалари (телефон, факс) билан жиҳозлаш юзасидан ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун асосланган таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини молиялаштириш, шу жумладан, улар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий-техника таъминоти ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари учун 14 та автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «business.gov.uz» ягона интерактив порталини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин, унда қуйидаги асосий имкониятларнинг мавжуд бўлиши назарда тутилсин:

тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниши;

ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб борилиши;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи тадбиркорлар мурожаатларининг тизимлаштирилган ягона маълумотлар базаси яратилиши.

13. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисидаги низомни;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомни;

туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — А.Ж. Раматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов, Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Б.А. Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.И. Икрамов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини уларга юкланган вазифаларни юксак профессионал даражада ҳал этилишини таъминлашга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминлашга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг мақсад ва вазифаларини, шунингдек уларнинг фаолият натижаларини ёритиш юзасидан мақолалар ва мавзули эшиттиришлар ташкил этсинлар.

«Uzbekistan Airports» АЖ Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ахборот баннерларини аэропортларнинг терминалларида жойлаштирилишини таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ушбу Фармонда белгиланган талаблар ва вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар комплекси — «Йўл харитаси»ни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2019 йил 14 май,

ПФ-5718-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 5 нафар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 3 нафар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
3-ИЛОВА

Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 2 нафар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлари

             

1-босқич

 

Тадбиркорлик субъекти, чет эллик инвестор

 

Туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига (кейинги ўринларда — Қабулхоналар) мурожаат қилиш.

 

Зарурат бўлганда

     
             

2-босқич

3-босқич

 

Туманлар ва шаҳарлардагиҚабулхоналар

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

 

1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторни ҳокимлик ҳамда Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилиш.

 

Ҳар куни, жадвал бўйича

   

2. Тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

 

Мурожаат қилинган кунда

   

3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва масалани ҳал қилиш.

 

Қабул давомида

   

4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

 

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

   

5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

 

7 кун муддатда

             

4-босқич

 

Туманларва шаҳарлардаги Қабулхоналар

 

1. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганида, мурожаат юқори турувчи Қабулхонага юборилади.

 

Белгиланган муддатларда

   

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналарга амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган аниқланган тизимли камчиликлар хусусида ахборот киритиш.

 

Ҳар ойнинг 5-санасигача

   

3. Тегишли Халқ депутатлари Кенгашига ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини ва фаолияти, уларнинг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир ишлари ҳолати тўғрисида ахборот киритиш ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.

 

Ҳар чоракда

             

5-босқич

6-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

 

1. Тадбиркорлик субъектини ва чет эллик инвесторни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларининг вакиллари иштирокида қабул қилиш.

 

Ҳар куни, жадвал бўйича

     
   

2. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

 

Қабул кунида

   

3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқишва масалани ҳал қилиш.

 

Қабул давомида

   

4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

 

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

   

5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадиларва натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар.

 

7 кун муддатда

   

6. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талабларва таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни Вазирлар Маҳкамаси Котибиятига юбориш.

 

Қабулдан кейин 2 кун муддатда

   

7 Қабулхоналар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Котибиятига (кейинги ўринларда — Котибият) амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғма-таҳлилий ахборот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар киритиш.

 

Ҳар ойнинг 7-санасигача

             

7-босқич

8-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Котибияти

–––––––––––––––––––

Ваколатли органлар

 

1. Тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналардан тушган маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш.

 

Мурожаат тушган кунда

   

2. Республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш.

 

Ҳар куни, жадвал бўйича

   

3. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш.

 

Мурожаат тушгандан кейин 2 кун муддатда

   

4. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Котибият топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Котибиятга ёзма равишда ахборот берадилар.

 

7 кун муддатда

   

5. Котибиятда ҳал этилмаган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш.

 

3 кун муддатда

   

6. Мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

 

Белгиланган муддатларда

   

7. Тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

 

Ҳар ҳафтада

             

9-босқич

 

Ҳисоб палатаси,Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

 

1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари амалда ҳал этилишини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.

2. Ўрганиш ва мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш.

 

Мунтазам равишда

             

10-босқич

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

1. Қабулхоналар фаолияти натижаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислигидаги алоҳида йиғилишларда, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқиш.

 

Ҳар чоракда

   

2. Ваколатли органлар томонидан мурожаатлари қаноатлантирилмаган тадбиркорлик субъектларива чет эллик инвесторларни шахсан қабул қилишни ташкил этиш.

 

Жадвал бўйича

   

3. Қабулхоналар ишларининг натижалари, тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш.

 

Ҳар чоракда, 15-санагача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг

ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

Т/р

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари бўлинмалари номи

Бошқарув ходимларининг умумий сони (нафар)

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига штат бирликлари ўтказиладиган органлар номи

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўтказиладиган штат бирликлари сони (нафар)

Бўлинмалар таъминотини молиялаштириш манбалари

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти

5

Қўшимча ажратилади

5

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари — 3 нафардан

42

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тадбиркорликни ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

14

Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳар бюджети

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

14

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

14

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

3.

Туманлар ва шаҳарларидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари — 2 нафардан

400

Туманлар ва шаҳарлар 
солиқ инспекциялари

200

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари

200

Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети

Жами

447

 

447

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
6-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозимнинг номи

Штат бирликлари сони

Разряд

Гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

1.

Мудир

14

18

17

16

15

2.

Бош мутахассис

28

13

12

11

10


Туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини 
кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига 
Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозимнинг номи

Штат бирликлари сони

Разряд

1-гуруҳ

2-гуруҳ

1.

Мудир

200

14

13

2.

Етакчи мутахассис

200

10

9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига 
6а-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди

ТАРКИБИ

Т/р

Номи

Изоҳ

1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича лавозим маошларига коэффициент қўллаш

1,35

2.

Алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар (қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисоблаб чиқаришда лавозим маоши таркибига киритилади)

20 фоиз

3.

Лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)

40 фоиз

4.

Кўп йиллик меҳнат учун лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар миқдори

5 — 30 фоиз*

5.

Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш

Йилига уч ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида**

6.

Моддий рағбатлантириш махсус фонди

Йилига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантирилади

* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 123-сонқароригамувофиқ.

** Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорига мувофиқ.

 

 

"Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача Вакил девонининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

Таклифлар Вакил девонига келиб тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддатда маълум қилинади.

Аризалар ва шикоятлар Вакил девонига келиб тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиган аризалар ва шикоятлар эса — ўн беш кундан кечикмай кўриб чиқилади.

Аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш учун қўшимча текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиш ёхуд бошқа чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш муддатлари Вакил томонидан истисно тариқасида, бироқ бу ҳақда ариза берган ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинган ҳолда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлар

100047, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 14

Тел: (71) 202-08-81

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

111503, Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янги хаёт МФЙ, Бектемир шох кўчаси

Тел: (71) 230-71-79

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

150100, Фарғона шаҳри, Юксалиш кўчаси

Тел: (97) 998-50-08 СОТ Каримов Хушнудбек

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

170131, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Миллий тикланиш кўчаси, 24

Тел: (74) 228-29-66

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

160115, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, 3-кичик туман, Қуқумбой кўчаси, 7

Тел: (69) 228-78-59

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

120100, Гулистон шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 31

Тел: (93) 297-36-66 СОТ Эргашев Асил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

130000, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси, 117

Тел: (91) 627-77-55 СОТ Усманов Сардор

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

140101, Самарқанд шаҳри, А.Жомий кўчаси, 59

Тел: (97) 911-91-67 СОТ Турсунов Жасур

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

200100, Бухоро шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 2-Б уй, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси биноси, 2-қават 205-хона

Тел: (0436) 224-45-89

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

210105, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 48 А

Тел: (0436) 224-45-84

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхандарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

1900100, Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 2

Тел: (76) 223-41-93

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

180100, Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 249

Тел: (90) 213-50-34 СОТ Шодиев Шероз

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

220100, Урганч шаҳри, Ғофур Ғулом 1-тор кўчаси, 6

Тел: (0362) 223-18-45

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлар

230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Татибаев кўчаси, 9

Тел:(0-361) 222-10-62