Aug. 5, 2021 268

Мўйноқдаги тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

    Ижтимоий тармоқларда Мўйноқ туманидаги Мадели ОФЙ худудида фаолият курсатувчи “Сейтназаров Расул” фермер хўжалиги раҳбари Р.Сейтназаров томонидан сувсизлик сабабли касодга учраганлиги, туман ҳокимлиги сувни нотўғри тақсимланганлигига норозилик билдирган.

    Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди. Мўйноқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотига асосан “Сайтназаров Расул” фермер хўжалиги балиқчиликка ихтисослашган бўлиб, унга 13.06.2016 йил 3 га ер майдони ажратилиб берилган. Аммо ушбу 3 га ер майдонидаги сунъий сув ҳавзаси балиқлаштирилганлиги юзасидан далиллар келтирилмаганлиги маълум қилинди. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.