Nov. 23, 2021 268

“ЯГОНА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ” ахборот тизимини яратиш

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Комиссия раиси, Вакил ўринбосари- девон раҳбари

_________________Ж.О.Урунов

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 36-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган танлов комиссиясининг йиғилиш баёни

№ 6

Тошкент шаҳри

“ 22 ” ноябрь 2021 йил

 

Раислик қилувчи:

 

 

Комиссия раиси – Вакил ўринбосари Ж.Урунов

Қатнашдилар:

 

Комиссия аъзолари – Молия шўъбаси бухгалтери Д.Арипова, Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш шўъбаси бош инспектори М.Насуллаев, Жамоатчилик билан ишлаш ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш шўъбаси бош инспектори Ш.Саидов, Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор Ж.Толяганов, Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат шўъбаси бош инспектори Д.Курбанов, Молия шўъбаси моддий бухгалтери З.Сирожов

 

КУН ТАРТИБИ:

 

Кун тартибидаги масала юзасидан Вакил ўринбосари-Комиссия раиси Ж.Урунов комиссия йиғилишини очиб берди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 3016, 26.05.2018 йил) асосан Тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “ЯГОНА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ” ахборот тизимини яратиш бўйича танлаш ўтказилиши тўғрисидаги лот рақами
7163401–сонли эълон бўйича танлов комиссиясининг икки босқичли йиғилиши белгиланган тартибда ўтказилди.

Ўтказилган йиғилиш баёни танлов комиссияси томонидан давлат харидларининг электрон тизимига муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилди. Икки иш куни ичида танлов иштирокчилари томонидан танлашни ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушмаганлиги сабабли, танлов комиссияси томонидан ғолиб деб топилган “SOFT NEWS” МЧЖ билан шартнома тузиш таъкидланди.

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Танлов комиссияси аъзолари томонидан кун тартибидаги масала муҳокама қилиниб, танлов хужжатида назарда тутилган шартлар асосида энг мақбул нарх ва техник талабларни тақдим этган “SOFT NEWS” МЧЖ билан белгиланган тартибда шартнома тузилсин.

2. Шартноманинг умумий суммаси 927 000 000,00 (Тўққиз юз йигирма етти миллион) сўм 00 тийин этиб белгилансин.

3. “ЯГОНА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ” ахборот тизимини яратиш кўрсатилган техник шарт талабига мувофиқ амалга ошириш 2022 йилнинг 30 март санасига қадар тўлиқ якунлаш, шунингдек мазкур ахборот тизимига техник хизмат кўрсатиш
31 декабрь 2023 йилга қадар  белгилаб олинсин.

 

Комиссия аъзолари:

 

 

 

Бухгалтер

 

Д. Арипова

 

Бош инспектор

 

 М. Насуллаев

 

Бош инспектор

 

 Ш. Саидов

Бош инспектор

 

Ж. Толяганов

 

Бош инспектор

 

Д. Курбанов

Моддий бухгалтер

 

З. Сирожов

 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.