April 29, 2022 268

Кун.уз.даги мақола юзасидан расмий баёнот

Кун.узвебсайтида Ҳокимликлар ва бизнес-вакил (Бизнес-омбудсман) аттракционлар хавфсизлигини таъминлашда эътиборсизлик қилмоқда — Сенат” сарлавҳали мақола ёритилди.

Мақолада, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан 2018-2021 йиллар давомида етарли даражада текширишлар ўтказилмаганлиги, аттракционлар ҳолатига уларга техник жиҳатдан қонуний баҳо берилмаганлиги қайд этилган.

Шу билан бирга, қўмитанинг юридик ва жисмоний шахслар тасарруфидаги аттракционлардан фойдаланиш ҳолатини бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари доирасида ўрганиш (текшириш) ҳақидаги мурожаатлари мутасадди идоралар ва Бизнес вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан эътиборсиз қолдирилаётганлиги, яъни қўмитага текшириш ваколати берилмаганлиги таъкидланган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорларнинг фаолиятидаги, шу жумладан истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги техник жиҳатдан тартибга риоя этилиши юзасидан, қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ёки назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча текширувлар ваколатли орган (Бизнес-омбудсман) билан келишилган ёки хабардор этган тартибда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали рўйхатдан ўтказган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Бугунги кунга қадар, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Истироҳат боғлари аттракционларини назорат қилиш инспекцияси томонидан Бизнес-омбудсманга истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши юзасидан текширувларни ташаббус қилиш учун бирорта буюртма келиб тушмаган.

Шунингдек, 2021 йилда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари учун тадбиркорлар фаолиятидаги текшириш тартиби ва қоидаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув семинар ўтказилиб, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги ва бошқа турдаги текширувларни ўтказиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилган.

Маълумот тариқасида: бугунги кунда, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги техник жиҳатдан тартибга риоя этилиши юзасидан текширувларни Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида ўтказиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.  

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.