Oct. 15, 2020 268

Тадбиркорни икки йилдан буён қийнаётган муаммо ҳал қилинди.

  • Маълумки, пандемия даврида бутун дунёда шу жумладан, мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда иқтисодиёт соҳасида айниқса аҳолининг даромадларини сезиларли даражада пасайишига олиб келди. Шу давр ичида барча соҳаларни ривожлантириш, рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, карантин шароитида аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бизнес секторларига кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланиб келинмоқда.

    Айрим ҳолларда давлат органи ходимларининг масъулиятсизлиги сабабли тадбиркорларга қонунан берилиши керак бўлган маблағларини берилмаслиги ҳамда уларнинг келгусида фаолият юритмаётган корхоналар сафига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда.

    Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга 48 млрд. 581 млн. сўмлик даъво ва аризалар киритилди.

    Жумладан, Тошкент шаҳар, Миробод туманида фаолият кўрсатаётган “NIYAT SERVIS” хусусий корхонасига тегишли бўлган  Миробод туман, Меҳржон кўчаси, 35-уйда жойлашган 1 365 226 773 сўмга баҳоланган 495 кв.метрлик бино-иншооти шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинган.

    “NIYAT SERVIS” хусусий корхонасига тегишли бино ва иншоотлари бузилганлиги юзасидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимининг
    11.06.2018 йилдаги 906-сонли Қарорига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 8-уй манзилида жойлашган 222 кв.метрлик (533 601 364 сўмга баҳоланган) ҳамда Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган 230 кв.метр 
    (430 085 816 сўмга баҳоланган) бинолар ажратилган.

    Ўринга-ўрин берилган объектларнинг баҳолаш қиймати 963 687 180 сўмни ташкил этиб, ўртадаги тафавут мулкдор фойдасига 401 539 593 сўмни ташкил этган.

    2018 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш департаменти ва “NIYAT SERVIS” ХК ўртасида юқорида қайд этилган 401 539 593 сўм миқдордаги тафовут пул маблағлари эвазига қўшимча бино ажратишни сўраб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги юзасидан
    №459-сонли келишув битими имзоланган.

    “NIYAT SERVIS” ХК раҳбари А.Сайдалиев томонидан 2018 йилдан шу кунга қадар бино ажратишни сўраб бир неча маротаба мурожаат этган бўлишига қарамай, ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тафовут суммаси миқдорида бино ажратиб берилмаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида
     2020 йил 13 июлда Тошкент туманлараро иқтисодий судига 401 539 593 сўмлик компенсация тўловларини ундириш юзасидан даъво ариза киритди ва суднинг 2020 йил
     27 августдаги қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилди.

     

    Бизнес-омбудсман матбуот хизмати

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.