Бизнес-омбудсман ходимлари Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан тақдирландилар


7 ноябрь куни «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимларидан Толяганов Жамшиддин Абдумавлянович, Саидов Шерзод Тоштемирович, Гулимова Наргиза Шавкатовна ҳам ушбу шарафли мукофотга муносиб кўрилдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимизга Бош Қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қимматини улуғлаш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишдек шарафли ишларида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан таъсис этилди.


Бизнес-омбудсман девонининг  ҳудудий шўъбалари масъул ходимлари ҳам муносиб тақдирландилар

Байрам арафасида шунингдек “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан

Фарғона вилояти бош инспектори - Пулатов Муроджан Адилович;

Андижон вилояти бош инспектори - Хошимов Муроджон Эргашевич;

Сирдарё вилояти бош инспектори - Ибодуллаев Алишер Исмаилович;

Жиззах вилояти бош инспектори - Усманов Сардор Искандарович;

Қашқадарё вилояти бош инспектори - Шодиев Шероз Самандарович,

ва етакчи инспекторлари Хуррамов Обиджон Эрматович ва Сайитов Исмоил Сайит ўғли;

Тошкент вилояти бош инспектори - Юнусжанов Дониёр Саидакбарович тақдирландилар.

Қолаверса, Бизнес-омбудсманнинг тегишли буйруғи билан самарали меҳнати, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳридаги етакчи инспекторлари Жақсимов Бердах Оралбаевич, Тажибоев Нодир Арибжонович ҳамда Бабамурадов Бахром Тилавович Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз