Бизнес-омбудсман “Минтақавий ўсиш – самарали ечимларни излаш” мавзусида Қозон шаҳридаги халқаро конференцияда иштирок этди


Конференцияда Дилмурод Касимов “COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистоннинг бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибаси” мавзусида нутқ билан чиқди. Ўзбекистон Республикасида бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги текширувларнинг кўп турлари бекор қилинганлиги, шунингдек лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилганлиги қайд этилди.

Конференция якунида Д. Касимов ва Ю. Титов тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёргарлик билдирдилар.

Бизнес-омбудсман Бошқирдистонда ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.


Бошқирдистон Республикаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Р. Ф. Хабировнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман 2019 йил 25 сентябрь куни Бошқирдистон Республикасига V тантанали “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар кичик ва ўрта бизнес форуми”да иштирок этиш учун ташриф буюрди.

Тантанали форум дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳамда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Борис Титов ўртасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.


Бизнес-омбудсман Грузияда ўтказилган халқаро конференцияда.



2019 йил 11-13 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани Грузия давлатидаги “Шарқий Европа ва Марказий Осиёда барқарор бизнес учун қулай муҳит яратиш”га бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди.


Мазкур конференцияда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришда корпоратив ижтимоий жавобгарликнинг аҳамияти каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.


Шуни таъкидлаш жоизки, конференцияда БМТ, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби бир қатор халқаро ташкилотлар ҳамда Грузия давлатининг ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.