19-Fevral, 2021-yil 268

Бизнес-омбудсман ҚҚС можароси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ТАҚДИМНОМА киритди.

Аввалроқ, Бизнес-омбудсман солиқ органлари томонидан “шубҳали” деб топилган битимлар бўйича бир қатор тадбиркорлардан ҚҚС суммаларини ундиришнинг қонунийлиги борасида ўрганишлар бошланганлигини маълум қилган.


Бугунда, ушбу ҚҚС суммаларини ундиришнинг қонунийлиги ўрганилиб, “шубҳали” деб топилган операциялар бўйича тадбиркорлардан ҚҚС суммаларини ундиришда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Давлат солиқ қўмитасига ТАҚДИМНОМА киритилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбусман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.